Шу кунларда Парижда бўлиб ўтаётган Ле-Бурже (The International Paris Air Show at Le Bourget) халқаро авиация-космик кўргазмасида Исроилнинг Eviation компанияси дунёда энг йирик электр йўловчи самолётини тақдим этди. Alice деб номланган ушбу самолёт фақат электр энергияда ишлайдиган дунёда энг йирик самолёт бўлди.
Тажриба самолётига учта Siemens электродвигатели ўрнатилган бўлиб, тўққизта йўловчига мўлжалланган. Самолёт оғирлиги 3 800 килограмм бўлиб, унинг 60 фоизини ўрнатилган корпус ва аккумулятор ташкил этади. Янги самолёт соатига тахминан 444 километр тезликда 700 метр баландликда уча олади.
Eviation компанияси бош директори Омер Бар-Йохайнинг таъкидлашича, ҳозирда барча ишлар хусусий инвесторлар ёрдамида молиялаштирилмоқда. Янги самолёт ишлаб чиқарилиши учун компания камида 200 миллион доллар тўплаши лозим. Унинг сўзларига кўра, агар ҳаммаси режага кўра кетса, янги самолётга сертификат 2021 йилда берилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди