Энди ускунани тун давомида зарядлашнинг ҳожати йўқ.
Хитойнинг смартфон ишлаб чиқарувчи Vivo компанияси Super FlashCharge 120W технологиясини яратганини маълум қилди. Бу технология 4 000 mA·s ҳажмдаги аккумуляторни атиги 13 дақиқада қувватлаш имконини беради.
Компания қизиқувчилар учун видео тайёрлаган бўлиб, унда флагманнинг қуввати 16 сонияда тахминан 10 фоиздан 14 фоизга етган. Бу рекордга қадар Vivo'нинг эришган энг яхши натижаси 4 000 ли батарейка учун 45 дақиқани ташкил этган — бу имконият видеоўйин ишқибозлари учун ишлаб чиқарилган iQOO телефонида мавжуд.
Март ойида Xiaomi ўзининг 100 ваттли технологиясини намойиш этган бўлиб, унда худди шундай ҳажмдаги батарейкани 17 дақиқада қувватлаш имконияти бор. Улар орасидан ҳозирда сотувда мавжуди Oppo Find X Lamborghini Edition — унинг батарейка сиғими 3 400 mA·s ва 35 дақиқада тўлади.
Vivo ўзининг 120-ваттлик технологиясини, катта эҳтимол билан, 26 июнда бошланадиган MWC Shanghai кўргазмаларида тақдим этади. Шунингдек, компаниянинг 5G-смартфони тақдимоти ўтказилиши ҳам кутиляпти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди