
Алоқа ва интернет соҳасида юртимизда қандай ўзгаришлар бўлди? Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати бу борада статистик маълумотларни бериб ўтди.
— 2019 йилда операторлар ва провайдерлар учун интернет нархлари пасайтирилди. Яъни, нархлар ўтган йилга нисбатан 3 баробар пасайтирилди.
— Ўтган йили 2300 км. атрофида оптик толали алоқа линиялари тортилган бўлса, охирги беш ойнинг ўзида бу 6000 км.дан ортиқни ташкил этди.
— Сўнгги олти ой ичида 1245 та мактаб, 734 та мактабгача таълим ва 349 та соғлиқни сақлаш муассасалари маълумотлар узатиш тармоқларига уланган. Йил охиригача яна 5000 ижтимоий объектни тармоққа улаш режалаштирилган.
— Бундан ташқари, кенг полосали уланишнинг 1,4 млн.дан ортиқ порти ишга туширилди, шундан жорий йилда 300 мингдан ортиғи ўрнатилди ва 690 минг абонент уланди.
— Мобил алоқа операторлари томонидан икки мингдан ортиқ база станциялари қурилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар