date

Beeline “Мобил лабораторияси”нинг илк волонтёрларини тақдирлади

Beeline “Мобил лабораторияси”нинг илк волонтёрларини тақдирлади

Beeline Va4ach мессенжерини тестдан ўтказишда иштирок этган “Мобил лабораторияси” номли Facebook-гуруҳ фойдаланувчиларини тақдирлади.

“Va4ach мессенжерининг юклаб олиниш сони кун сайин ошиб бормоқда, бу эса янги илованинг смартфон фойдаланувчилари орасида оммалашиб бормоқдалигидан дарак беради, – дейди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов. – Биз доимий равишда иловани яхшилаш устида иш олиб бормоқдамиз, Va4ach иловасини тестдан ўтказишада бизга кўмак берган барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябр ойида Beeline гуруҳ иштирокчиларини янги мобил иловани такомиллаштириш ва қайта алоқага эга бўлиш учун ёпиқ бета-синовдан ўтказишга фойдаланувчиларни таклиф этган эди. Компаниянинг барча абонентлари – Adroid ОТ фойдаланувчилари – Va4ach мессенжерини синовдан ўтказдилар. Илова 2015 йилнинг декабр ойида ишга туширилди.

“Мобил лабораторияси” гуруҳига қўшилиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтиш лозим: www.facebook.com/groups/beeline.mqa
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline “Мобил лабораторияси”нинг илк волонтёрларини тақдирлади