
Microsoft компанияси шахсий қидирув тизими Bing’нинг логотипи дизайнини яна ўзгартирди. Бу ҳақда Ad Age'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Компания логотипи сўнгги марта 2013 йилда ўзгартирган эди. Ўша вақтда у b ҳарфи остига яширинган учаётган қуш ва ёрқин сариқ ранг кўринишига эга бўлган эди. Bing’нинг янги логотипи яшил рангга ўзгартирилди ва катта ҳарф B билан ёзилди. Яшил ранг сариқ рангга нисбатан қабул қилиниши осон, дея изоҳламоқда Microsoft компанияси ранг ўзгариш сабабини изоҳлаб.
Bing машҳурлик борасида Google’дан ортда бўлишига қармай, Microsoft қидирув тизими даромад келтиргани маълум қилинган. Компания вакиллари фикрларига кўра, Bing қидирув тизимлари орасида барқарор ўсишни намоён этаётган саноқли тизимлардан бири бўлиб қолмоқда. 2019 йилга келиб, Microsoft компанияси Bing’нинг 1 миллиард нафар доимий фойдаланувчилари бўлади деган фикрдалар.
Аввалроқ Microsoft почта фойдаланувчиларига ҳукумат томонидан аккаунтни бузиш ҳаракатлари тўғрисида хабар бериши тўғрисида маълумот берилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар