Фото: «Gettyimages»
Check Point компанияси ходимлари бутун дунё бўйлаб Android'да ишлайдиган 25 миллион смартфонни зарарлаган вирусни аниқлади.
Ушбу вирусга «Агент Смит», деган ном берилган. У тизим ҳимоясидаги ожиз нуқталарни топади ва аввал ўрнатилган иловаларни вирус билан зарарланганига алмаштиради. Бу жараённи смартфон эгаси сезмай қолади.
Ҳозирча хакерлар ушбу вирусдан реклама эълонларини бериб боришда фойдаланмоқда. Аммо мутахассисларнинг аниқлашича, хакерлар ундан телефон эгаси сўзлашувларини эшитиш ва ҳатто маълумотларни ўғирлашда фойдаланиши мумкин.
Ушбу вирус 9Apps деб номланувчи норасмий иловалар дўконидан тарқаган. Азият чекканларнинг аксарияти Ҳиндистондан бўлиб, шунингдек АҚШ, Австралия ва Буюк Британиядан ҳам жабрланганлар етарлича.
Аниқланишича, хакерлар аввалига рус, ҳинд ва араб тилида сўзлашувчи фойдаланувчиларнинг смартфонларини эгаллашни мақсад қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди