Google корпорациясининг ходимлари фойдаланувчилар томонидан Google Home смарт-динамикаси ёки Google Assistant дастурига берилган овозли буйруқларни мунтазам эшитиб туради. Бу ҳақда Google компанияснинг маҳсулотлар бўйича менеджери Дэвис Монсисга таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Google нутқни таниш тизимини такомиллаштиришга хизмат қиладиган дунёнинг кўплаб тилшунос-экспертлар билан иш олиб боради. «Ушбу экспертлар айрим сўровларни таҳлил қилиш орқали бизга тилларни яхширов тушунишимизга ёрдам беради», — дейди Монсис.
Дэвис Монсиснинг таъкидлашича, ходимлар айнан кимнинг гап-сўзларини тинглаётганликларини билмайди ва фойдаланувчиларнинг бирор-бир шахсий маълумотига кира олмайди.
Associated Press агентлигининг қайд этишича, Google ўзининг мобил дастури ёки смарт-динамикалари фойдаланувчилари томонидан берилган минглаб овозли буйруқлар Бельгиянинг VRT телеканали орқали тарқаб кетгач, шундай йўл тутишга мажбур бўлган. Маълум бўлишича, тарқаб кетган овозлар орасида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳамда орқа фондаги суҳбатлар ҳам бўлган.
Манба: Дарё.уз “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди