date
views 7 689

Билл Гейтс: Яқин 20 йил ичида кўп касблар дастурлашган роботлар қўлига ўтади

Билл Гейтс: Яқин 20 йил ичида кўп касблар дастурлашган роботлар қўлига ўтади

Яқинда The American Enterprise Institute иқтисодий реакторида сўзлаган нутқида Билл Гейтс яқин 20 йил ичида кўп иш турлари дастурлашган автоматизация томонидан бажарилишини айтди. Бу ҳақда «Econet.ru»га асосланиб «Daryo» нашри хабар берди
.

Гейтс сўзларига кўра, меҳнат бозорини катта ўзгаришлар кутмоқда, бироқ уларга на одамлар, на ҳукумат тайёр.

«Вақт ўтиши билан технология ишга айниқса, профессионал спектрнинг пастки қисмида бўлган талабни пасайтиради», — деди у.

Ишчилар учун қувонарли бўлмаган бундай башоратни Economist нашри ҳам ўз мақоласида айтиб ўтган эди. Унда яқин 20 йил ичида деярли тўлиқ роботлар қўлига ўтадиган касблар рўйхати келтирилган, ундан телемаркетинг, бухгалтерия ва чакана тижорат ўрин олган эди.

Гейтснинг фикрича, солиқ қонунчилиги ўзгартирилиши керак — у компанияларни ходимларни ёллашга ундаши зарур.

Фото: mashable.com / daryo
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Билл Гейтс: Яқин 20 йил ичида кўп касблар дастурлашган роботлар қўлига ўтади