Дастлабки бешталикни Xiaomi ва OnePlus флагманлари банд этишган.
AnTuTu стандарт бенчмарки мутахассислари дунё бозорида сотилаётган энг кучли 10та Android-смартфон рўйхатини эълон қилишди.
Рейтингни ўртача 371 000дан юқори бални ташкил этган ҳолда OnePlus 7 Pro бошқариб бормоқда.
Кейинги ўринда ҳали ҳам актуаллигини йўқотмаётган Xiaomi Mi 9 флагмани бормоқда. Учинчи поғонада эса ўйин смартфони Black Shark 2 жойлашган. Redmi K20 Pro ва OnePlus 7 мос равишда 4 ва 5 ўринларда. Уларнинг барчаси етакчидан бир неча минг балга ортда қолишмоқда.
Ушбу рўйхатнинг олтинчи поғонасида шу йилнинг февралида тақдимоти бўлиб ўтган Sony Xperia 1 флагмани пайдо бўлишини ноодатий ҳолат деса бўлади. Sony'нинг янгиликлари AnTuTu рейтингларида ноёб саналади. LG V50 ThinQ 5G ҳақида ҳам шу гапни айтиш мумкин, у еттинчи қаторда жойлашган.
Ўнликни Samsung Galaxy S10+ (Exynos 9820), Galaxy S10 5G (Exynos 9820) ва Galaxy S10 (Exynos 9820) якунлаб берган.
Samsung Galaxy S10 5G ва Galaxy S10+ / androidcentral.com
Ускуналар қаршисидаги балл — энг юқори кўрсаткич эмас, ўртачаси келтирилган. Ҳисоблашлар ҳар бир моделнинг 1 000дан ортиқ қурилмасида 2019 йилнинг 1-30 июнь кунларида ўтказилган синовлар натижасидир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар