Фото: «Twitter»
«Huawei»нинг суббренди ҳисобланган «Honor» компанияси янги — «Honor 9X» смартфони тақдимотига ҳозирлик кўрмоқда. Интернетда пайдо бўлган реклама материаллари эса ҳозирданоқ бу қурилма мухлисларини кўпайтириб юборди. Нега?
«Honor» эртага, 23 июль куни тақдимоти ўтказиладиган «9X» смартфонини янада ёш (тўлов қобилияти ҳам шунга яраша), аммо энг зўр смартфонларни орзу қилувчи аудитория учун мўлжаллаган. Имкон қадар чўнтак кўтарадиган, технологик жиҳатдан юқори даражада. Ушбу смартфоннинг бир ўзига хос жиҳати суюқлик орқали совитилишидир, илгари бу усул фақат геймер қурилмаларида ишлатилган.
Худди «Honor 20»даги каби «9X»да ҳам ён қисмида бармоқ излари сканери ўрнатилган. Шаҳарларда, қават-қават бетон деворлар орасида яшовчилар учун ажойиб янгилик эса «9X» даги бир нечталаб деворни кўрдим демайдиган кучли Wi-Fi-узатгич бўлиши мумкин.
Официальный рендер Honor 9X Pro подтвердил выезжающую фронтальную камеру. pic.twitter.com/1W9Zqy6G0T
— Пархоменко Денис (@parhomenko2010) July 16, 2019
Фотокамералар алоҳида мавзу: асосийси — 48 мегапикселли, силжувчи фронтал камераси — 32 мегапикселли. Ҳар иккиси ҳам зум режимида сифатни сақлаш имконини беради.
Таниқли инсайдер Мукул Шарманинг ёзишича, Хитой бозорида «Honor 9X»нинг оддийси 200 доллардан сотилади. «Honor 9X»нинг 6/128 ГБ талқини — $230, 8/128 ГБ талқини эса $260 дан сотиши кутилмоқда.
«Honor 9X Pro» қимматроқ: 8/64 ГБ — $260, 8/128 ГБ — $290, 8/256 ГБ — $335.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?