date

Тошкентда мобил телефонларда янги GSM тармоғи пайдо бўлгани хабар қилинди

Тошкентда мобил телефонларда янги GSM тармоғи пайдо бўлгани хабар қилинди

Тошкентда мобил телефон қурилмаларида Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган учта GSM оператор − Beeline, Ucell ва UMS’дан ташқари яна бир GSM тармоқ пайдо бўлди, деб хабар бермоқда
«Daryo» нашри.

Телефонларнинг GSM тармоғини танлаш бўлимида 434 08 номи билан яна бир GSM тармоғи кўринмоқда. Wikipedia маълумотларига кўра, Ўзбекистонда фаолият кўрсатган ва кўрсатаётган мобил операторларнинг тармоқлари 434 01 дан 434 07 гача кодланган, бироқ 434 08 кодига эга тармоқ мавжуд эмас.

Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи аъзолари бу UzMobile томонидан ишга тушириши режалаштирилаётган GSM тармоғининг синови бўлиши мумкинлигини тахмин қилган
. Бироқ бу борада бирорта расмий хабар берилмаган.

Фото: Facebook / «Potrebitel.uz»
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тошкентда мобил телефонларда янги GSM тармоғи пайдо бўлгани хабар қилинди
-->