Фото: Twitter / Gizchina
Хитойнинг Хиаоми компанияси янги Black Shark 2 Pro ўйин учун мўлжалланган смартфонини тақдим этди. Мазкур қурилма дунёдаги энг кучли смартфон дея эътироф этилди, деб маълум қилади Дарё нашри.
Янги девайс саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 855 Plus процессори ҳамда 12 гигабайт тезкор хотира билан жиҳозланган. Ички хотираси эса 128 дан 256 гигабайтгача.
Шунингдек, янги қурилмага 6,39 дюймли AMOLED дисплейи ҳам ўрнатилган бўлиб, ҳар бир босишлар тезлиги 34,7 миллисонияни ташкил этади. Шу билан бирга бармоқ изи сканери дисплейга ўрнатилган.
Бундан ташқари смартфон 48+12 мегапикселли асосий камера ҳамда 20 мегапикселли фронтал камера билан жиҳозланган. Аккумулятор сиғими 4000 мА/соат.
2 августдан сотувга чиқадиган янги смартоннинг нархи 435 доллардан 508 долларгача бўлиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди