Сурхондарё вилоятидаги ДХХ Чегара қўшинлари ҳузуридаги «Термиз Дарё Порти» компаниясининг кемаларни таъмирлаш устахонасида Ўзбекистон тарихида биринчи шатакчи кема қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ташкил этилганига 63 йил бўлган Термиз дарё порти бир ойда ўртача 25 минг тонна турли халқ хўжалиги юкларини ўтказиш имкониятига эга. Буюк аллома ат-Термизий номи берилган янги шатакчи кема бир йўла 800 тонна юкни ташиш қувватига эга бўлиб, ЎзАнинг қайд этишича, «портнинг хизмат кўрсатиш салоҳиятини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир». Кема қарийб 11 ойда қуриб битказилган. Коррозия сувдаги кема қобиғини емирмаслиги учун махсус буёқ ишлатилган.
«Устахонамизда мамлакатимиз тарихида биринчи марта қурилган кема бизнинг имконият ва салоҳиятимизни жиддий синовдан ўтказди. Барча вазифаларни устахонамиз ишчилари тез, сифатли амалга оширди. Ўз маблағимиз ҳисобидан бажарилган бу лойиҳа келгусида мамлакатимизнинг махсус кемаларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек дарё ва сув омборлари учун балиқчилик кемалари, туристик катерлар қуриш имкониятимиз мавжудлигини амалда кенг намоён этди», — дейди «Термиз Дарё Порти» компанияси бош муҳандиси Норқувват Шоназаров.
ЎзАнинг ёзишича, «Термиз Дарё Порти» кемаларни таъмирлаш устахонаси нафақат дарё портида мавжуд дарё транспорти, балки ҳарбий қисмнинг сузиш воситалари ва жанговар техникаларини сифатли таъмирлаб, сузиш воситаларининг ҳамиша соз ҳолатда бўлишини таъминламоқда, чегарачиларнинг жанговар тайёргарлигини қўллаб-қувватламоқда. «Янги қурилган ‘ТД-600’ русумли шатакчи кема Термиз дарё портида ҳозир фойдаланилаётган сув транспортларидан икки баравар кучлилиги билан ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди», — дейилади хабарда.
Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ДХХ раиси ўринбосари – Чегара қўшинлари қўмондони, генерал майор Руслан Мирзаев иштирок этган тантанали тадбир якунида Ўзбекистонда қурилган «Ат-Термизий» номли янги шатакли кема Амударёга туширилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар