Фото: Google Images
HeadHunter ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқларга бўлган муносабати натижаларини маълум қилди, деб хабар бермоқда Дарё нашри.
Унда айтилишича, ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқлар ичида энг машҳури деб Telegram ва YouTube’ни кўрсатган. Instagram, Facebook, ВКонтакте, Одноклассники, Linkedln, Twitter, Snapchat эса нисбатан камроқ фойдаланилади.
Сўровномада 195 нафар киши иштирок этган бўлиб, уларнинг 63 фоизи эркаклар, 37 фоизи аёллардир. Ҳисоботда айтилишича, сўровномада 18 ёшдан 45 ёшгача бўлганлар фаол иштирок этган.
Қайд этилишича, уларнинг 78 фоизи ижтимоий тармоқлардан ҳар куни фойдаланади. Бунда иштирокчиларнинг 82 фоизини тиғиз кун тартибига эга бўлганлар ташкил этади. Иш ёки ўқишдан бўш вақтни иштирокчилар ўз оила аъзолари даврасида ўтказиш, китоб ўқиш, мусиқа тинглашга сарфлайди.
Сўровномада иштирок этганларнинг 41 фоизи кун давомида ижтимоий тармоқларга ўртача 1 соатдан 3 соатгача вақт сарфлаши, 35 фоизи 1 соатдан ортиқ вақт ўтказмаслиги, 13 фоизи эса бунга 3 соатдан ортиқ вақт сарфлаши айтилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар