Фото: ДW
Берлинда синов тариқасида 16 август куни ўзини-ўзи бошқарувчи электр микроавтобуси ишга туширилди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.
Олтита ўриндиқли ушбу автобус Берлиннинг Тегел туманида метронинг олтинчи йўналиши охирги бекати ва Тегел кўли бўйлаб ҳаракатланади.
Автобус олдиндан режалаштирилган йўналиш бўйича 1,2 километр юради. У чиқиш-тушиш учун эшикларини очган ҳолда йўлидаги барча 4 та бекатда тўхтаб ўтади. Ҳаракатланиш тезлиги соатига 15 километрдан ошмайди.
Автобус учун чипта талаб этилмайди. Йўловчиларга кузатувчи ҳамроҳлик қилиб, ҳаракатланишни кузатиб боради ва муаммоли вазият юзага келганда чора кўради.
Йил охиригача давом этадиган синов тестида бундай транспорт воситаси қандай ишлаши, унинг сенсорлари атроф-муҳит ва об-ҳаводан қандай таъсирланиши ва йўловчилар ҳайдовчисиз автобусда ҳаракатланишга қандай муносабатда бўлиши ҳақида хулосалар чиқарилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди