Xiaomi 108 мегапикселли камерага эга смартфонни тақдим этади

  • 20 август 2019, 17:50
  • 1 102
  • Технология
  • Xiaomi 108 мегапикселли камерага эга смартфонни тақдим этади
    Фото: Gizmochina
    Xiaomi Mi Mix 4 смартфони 108 мегапикселли камерага эга бўлади, деб хабар берди Дарё нашри.

    Mi Mix 4 жорий йилнинг сентябрь ойида тақдим этилади. Маълумотларга кўра, бу август ойида тақдимоти бўлиб ўтган 108 мегапикселли Samsung ISOCELL Bright HMX камераси ўрнатилган биринчи смартфон бўлади. Мазкур камера тасвирни 12032х9024 нуқтагача шакллантириши мумкин. Шунингдек, камера Samsung Galaxy S11’га ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.

    Бундан ташқари Mi Mix 4’га Snapdragon 855 Plus процессори, 4500 мА/соат аккумулятор ўрнатилади.
    Бунга қадар Xiaomi ўзининг энг кучли Black Shark 2 Pro смартфонини тақдим этганди. Ушбу смартфон AnTuTu синтетик тестида 500 балл тўплаган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Xiaomi 108 мегапикселли камерага эга смартфонни тақдим этади