08:58 / 23.08.2019
2 598

Apple компанияси 3 та янги iPhone смартфонлари ишлаб чиқаради

Apple компанияси 3 та янги iPhone смартфонлари ишлаб чиқаради
Apple компанияси ўз маҳсулотлари қаторини янгиламоқчи, янги қурилмалар яқин ойларда сотувга чиқиши керак, деб хабар берди Bloomberg ахборот агентлиги.

Янги қурилмалардан биринчи бўлиб Pro iPhones деб аталувчи 3 та янги смартфон чиқиши кутилмоқда, улар компаниянинг охирги моделдаги смартфонлари – iPhone XS, iPhone XS Max ва iPhone XR ўрнини эгаллайди.

Bloomberg маълумотларига кўра, янги смартфонлардан бирортаси 5G тармоғини қўллаб-қувватламайди, аммо тезкор Apple A13 процессорлари, симсиз қувватланиш имконияти ва ўта кенг фотосуратлар ва видео олиш учун янги камералар билан таъминланади. Таъкидланишича, янги айфонларда видеони ёзиш сифати анча яхшиланади. Бундан ташқари, видеони тасвирга олиш вақтида уни таҳрир қилиш функцияси пайдо бўлади.

Янги смартфонлар ўлчами аввалги моделларники каби қолади, уларни мустаҳкамроқ қилиш ва сув ўтказмаслигини оширишга ваъда берилган.
Шунингдек, компания 16 дюймли янги MacBook Pro ноутбукини чиқаради.
AirPods қулоқчинлари эса сув ўтмайдиган қилинади ва уларга шовқинни бостириш функцияси қўшилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple компанияси 3 та янги iPhone смартфонлари ишлаб чиқаради