13:30 / 24.08.2019
3 775

Экспертлар соғлиқ учун энг зарарли бўлган смартфонларни аниқлади

Экспертлар соғлиқ учун энг зарарли бўлган смартфонларни аниқлади
Фото: Chicago Tribune
Chicago Tribune экспертлари энг кўп тарқалган смартфонларнинг радиотўлқинларини ўлчаш бўйича тадқиқот ўтказди. Тадқиқотда 11 та машҳур гаджет қатнашди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

Рўйхатдан iPhone 7, iPhone 8 ва 8 Plus, iPhone Х, Samsung Galaxy J3, Galaxy S8, Galaxy S9, Moto e5, Moto e5 Play, Moto g6 Play ва BLU Vivo 5 Mini ўрин олган.
АҚШ Алоқа федерал комиссияси томонидан белгиланган норма бўйича нурланиш 1 грамм материал учун 1,6 Вт/кг ни ташкил этади.

Тадқиқот натижалари бўйича таъсирга энг чидамсиз смартфон дея iPhone 7 топилган. Ундан чиқадиган нурланиш 2 ва 5 миллиметр масофада нормадан ортиб кетган. Ушбу кўрсаткич «танага» яқинлаштирилганида максимал даражага тенг бўлган.

Шу билан бирга Apple’нинг энг хавфсиз гаджети дея iPhone 8 Plus топилган. Бироқ унда ҳам кўрсаткич нормадан 2—4 баробарга кўпроқни ташкил этмоқда.

Барча гаждетлар ичида BLU Vivo 5 Mini энг хавфсизи дея топилди. Унинг 2 ва 5 миллиметр масофадаги таъсири энг минимал даражада эканлиги маълум бўлди.
Apple ва Motorola вакиллари эса тестда паст кўрсаткични намоён этган қурилмаларининг натижаларини ёлғон деб атаб, ушбу усулни хато ҳисобламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Экспертлар соғлиқ учун энг зарарли бўлган смартфонларни аниқлади