15:50 / 25.08.2019
3 806

«Xiaomi» 48 Мп камерали, 140 долларлик янги смартфонини тақдим этмоқда

«Xiaomi» 48 Мп камерали, 140 долларлик янги смартфонини тақдим этмоқда
Фото: «Trashbox»
«Xiaomi» компанияси яна тўрт кундан кейин, 29 август куни «Redmi Note 8 Pro» смартфонини тақдим этади. Негадир шу смартфоннинг «укаси» ҳақидаги хабарлар сояда қолиб кетяпти, ҳолбуки, «Redmi Note 8» ҳам қўлма-қўл бўлиб кетиши ҳеч гапмас: 48 мегапикселли тўрт камера, нархи — 140 доллар... Бу ҳақда «Хабар» нашри ёзмоқда.

Смартфон замонавий дизайндаги товланувчан шиша-металл корпусга эга. Тўртта камерасининг асосийси 48 мегапикселли бўлиб, «вспышка»си чап юқори бурчакда, бармоқ изи сканери корпуснинг орт қисмида жойлашган.

Қурилмага Qualcomm Snapdragon 665 процессори ўрнатилади.

Фото: «Trashbox»
Смартфон 29 август куни Хитойда тақдим этилади. Шу куни «Redmi Note 8 Pro» ва янгиланган «RedmiBook 14» ҳам оммага таништирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Xiaomi» 48 Мп камерали, 140 долларлик янги смартфонини тақдим этмоқда