22:59 / 31.08.2019
2 860

Telegram фойдаланувчилар рақамларини барчадан яшириш функциясини жорий қилмоқчи

Telegram фойдаланувчилар рақамларини барчадан яшириш функциясини жорий қилмоқчи
Фото: Dado Ruvic / Reuters
Telegram мессенжерининг яқин вақт ичида бўладиган янгиланишларида телефон рақамини барчадан яшириш имконияти пайдо бўлади, деб хабар берди Kun.uz Reuters'га таяниб.

Агентлик манбасининг сўзларига кўра, бу Ҳонгконгдаги намойишчиларга ўз шахсларини маҳаллий ва Хитой ҳукуматидан яшириш имконини беради.

Ҳозирда Telegram созламаларида телефон рақамини яшириш имкони мавжуд, аммо телефон рақами контактларда сақланган бўлса, у Telegram иловасида кўриниб туради.

Ушбу мессенжердан фойдаланувчи намойишчилар ҳукумат рақамлар базасидан қайси рақамлар норозилик чатларида пайдо бўлишини текшириши, сўнгра фойдаланувчининг шахсини аниқлашидан хавотирланишмоқда.

Reuters манбасининг таъкидлашича, Telegram жамоаси Ҳонгконг ёки ХХР ҳукумати фойдаланувчиларнинг шахсини аниқлаш учун рақамлар базасини юклаганини қайд этган.

Ҳонгконгдаги норозилик намойишлари июнь ойидан буён давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram фойдаланувчилар рақамларини барчадан яшириш функциясини жорий қилмоқчи