
Фото: DPA/ТАСС
Samsung Electronics Co компанияси иккинчи буклама экранли смартфонини ишлаб чиқариш устида иш бошлади. Янги қурилма дисплей томони билан ичкарига квадрат шаклида букланадиган бўлади, деб ёзади Kun.uz нашри Bloomberg'га асосланиб.
Агентлик манбаларининг сўзларига кўра, янги смартфон 2020 йилнинг биринчи ярмида тақдим этилиши режалаштирилган. Компания бу қурилмасида замонавий технологиялар ва буклама смартфонлар дизайнини уйғунлаштирмоқчи.
Смартфоннинг экрани диагонали 6,7 дюйм бўлади. Bloomberg суҳбатдошларининг сўзларига кўра, янги қурилма 2019 йилда тақдим этилган Galaxy Fold смартфонига нисбатан юпқароқ ва арзонроқ бўлади.
Қурилма шунингдек, битта олд камера ва иккита асосий камера билан жиҳозланади. Компаниянинг ўзи бу хабар борасида ҳозирча изоҳ бермаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар