Фото: Telegram / @ExoUzbekistana
Тошкентга Беларуснинг «Белкоммунмаш» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электробус олиб келинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Эхо Узбекистана» каналида фотохабар қолдирилган.
Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва «Белкоммунмаш» раҳбари Владимир Корол ўртасида 2018 йил сентябрида бўлиб ўтган музокаралар якунига кўра, Беларусь электробусларидан бирини Тошкентда синаб кўриш бўйича келишувга эришилган эди.
Фото: Telegram / @ExoUzbekistana
Синов муваффақиятли чиқса, томонлар музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттириши таъкидланган эди. 2019 йилнинг июнь ойида эса Тошкентда электробуслар учун зарур инфратузилмани тайёрлаш ишлари олиб борилаётгани маълум бўлган эди.
Аввалроқ, 2018 йил сентябрида «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси раҳбарияти «яқин бир-бир ярим йил давомида» 10—15 та электробусни йўналишларга чиқаришни кўзда тутувчи лойиҳа устида иш олиб борилишини маълум қилган эди.
Қайд этиш жоиз, Тошкент 2010 йиллар бошига қадар электр транспорти тараққий этган замонавий шаҳарлардан бири эди. Ўзбекистон пойтахтида дастлаб 2010 йилда троллейбуслар қатнови тугатилгач, сўнг 2016 йили бир асрдан зиёдроқ тарихга эга трамвай фаолиятига барҳам берилган эди.
Маълумот учун, Тошкент йўлларида 2018 йили Беларуснинг бошқа ишлаб чиқарувчиси — «МАЗ»нинг ўрта ва катта сиғимли автобуслари синовдан ўтказилган эди. Бу автобуслар газда ҳаракатланар эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади