Фото: 9to5google
Google компанияси ўзининг Pixel телефонлари учун Android 10 операцион тизимини чиқарганини маълум қилди. Яқин орада янги операцион тизимга ўтиш имконияти бошқа компаниялар смартфонларида ҳам пайдо бўлади.
Янги тизимда видеодаги нутқни субтитрларга айлантирувчи Live Caption функцияси пайдо бўлди.
Шунингдек, “Қора мавзу” режимини ёқиш имконияти ҳамда смартфонда ҳаракатланиш учун қўшимча имо-ишоралар пайдо бўлди. Бу имо-ишоралар ёрдамида орқага қайтиш, бош экранни очиш ва дастурлар орасида ўтиш мумкин. Дахлсизликка катта аҳамият қаратилган: энди дастурларга фойдаланувчининг жойлашган ўрни ҳақидаги маълумотларни фон режимида эмас, балки дастур фаол бўлганда олишга рухсат берилади.
Янги операцион тизимда ишдан чалғитувчи барча дастурларни блокловчи Focus Mode режими, шунингдек, ота-оналарга фарзандлари смартфон ёки маълум дастурлар ортида қанча вақт ўтказаётганини назорат қилишга имкон берувчи Family Link функцияси пайдо бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади