10:44 / 09.09.2019
3 511

Apple айфонлардаги “олма” белгисини одатдаги жойидан бошқа ерга кўчиради

Apple айфонлардаги “олма” белгисини одатдаги жойидан бошқа ерга кўчиради
Фото: Pixabay
Apple компанияси янги iPhone11 смартфонлари орқа томони дизайнини, жумладан компания логотипи бўлган “олма” шакли жойлашувини ўзгартириши мумкин.

Bloomberg ходими Марк Гурманнинг таъкидлашича, смартфоннинг орқа томонида нафақат квадрат шаклидаги камералар пайдо бўлади, балки “олма” шакли орқа томоннинг қоқ ўртасига кўчирилади. Айни вақтда логотип смартфонларнинг юқори чеккасига яқин жойлашган.

Маълум қилинишича, бундай ўзгартириш бежизга қилинмаяпти. Гап шундаки, янги смартфонлар симсиз қувватлагич олади. Шу тариқа у орқали Apple Watch соатларини, AirPods қулоқчинини қувватлаш мумкин бўлади. Логотип фойдаланувчилар соат ва қулоқчинни қувватлаш учун уни смартфоннинг айнан қаерига қўйишни билишлари учун кўчирилмоқда.

Компания раҳбари Тим Кук янги смартфонларни 10 сентябрда тақдим қилади. Қурилмаларда квадрат шаклидаги камерадан ташқари, суратларни автоматик тўғирлаш учун сунъий онг негизида ишловчи янги функциялар пайдо бўлади. Қолган тафсилотлар тақдимот давомида маълум қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple айфонлардаги “олма” белгисини одатдаги жойидан бошқа ерга кўчиради