23:39 / 09.09.2019
3 575

Туркманистон бутун Марказий Осиёни арзон компьютерлар билан таъминламоқчи

Туркманистон бутун Марказий Осиёни арзон компьютерлар билан таъминламоқчи
Фото: Fergana News
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов суверенитетни ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган киберхавфсизлик тўғрисидаги қонунни имзолади ҳамда Марказий Осиё мамлакатларини Туркманистонда ишлаб чиқарилган компьютерлар билан таъминлаш ҳақида топшириқ берди, деб хабар беради Дарё нашри.

Ҳужжат ҳукуматнинг 6 сентябрь куни ўтказилган йиғилишида имзоланган.

Тармоқ хавфсизлигини таъминлаш учун туркман ҳукумати 2018 йилнинг октябрь ойида Хитойнинг Hengsheng Lianhua Investment Management Co. Ltd., Tongfang Hongkong Limited компаниялари билан ҳамкорликда «Agzibirlik Tilsimati» компьютер ишлаб чиқарувчи корхонасини ташкил қилган эди.

Корхона «энг хавфсиз компьютерлар»ни ишлаб чиқариши, ўз дастурларини ишлаб чиқиши ҳамда дастурчиларни тайёрлаши керак эди.

Туркманистон ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазирлигининг компьютер технологиялари маркази томонидан асос солинган корхонада Хитойнинг Sinxua университети сертификатига эга мутахассислар ишламоқда.

2019 йилда Бердимуҳамедовнинг қарорига биноан «Agzibirlik Tilsimati» корхонаси томонидан 80 мингта болалар ўқув компьютери ишлаб чиқарилди ва улар президент номидан биринчи синф ўқувчиларига совға қилинди.

Уларда юкланган дастур 198 та турли хил ўқув функцияларини бажаради ва туркман, рус ва инглиз тилларида учта тил версиясига эга. Барча иловалар бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган ва дастлабки уч йил ичида мактабда болалар ўзлаштирадиган асосий мавзуларни ўз ичига олади.

Дастлаб, корхона импорт ўрнини босиш билан шуғулланиши керак эди, энди у бошқа вазифа — яқин мамлакатларга туркман компьютерларини етказиб беришни бошлаш, шунингдек ноутбуклар, планшетлар, моноблоклар, шахсий компьютерлар ва серверлар ишлаб чиқариш юкланди.

Шахсий компьютерларнинг биринчи партияси 2019 йил охирига қадар чиқарилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Туркманистон бутун Марказий Осиёни арзон компьютерлар билан таъминламоқчи