07:10 / 18.09.2019
2 993

Хитойда инсонни қўлидаги вена томирлари бўйича масофадан танувчи тизим ишлаб чиқилди

Хитойда инсонни қўлидаги вена томирлари бўйича масофадан танувчи тизим ишлаб чиқилди
Хитойлик тадқиқотчилар инсонни қўлидаги вена томирлари бўйича масофадан танувчи тизимни ишлаб чиқишди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, у келгусида QR-код ва юздан танувчи тизим ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда Zhongguo Xinwenwang нашри хабар берди.

AirWave деб номланган технология сунъий онгга асосланган. У йирик вена ва капилляр томирларнинг қўлдаги жойлашувини фарқлаш имконини беради. Фойдаланувчи идентификациядан ўтиш учун қўлини кўтариб тушириши кифоя қилади.

Тизимни ишлаб чиққан Melux компанияси асосчиси Се Цинлунинг таъкидлашича, тери остида жойлашган асосий вена ва капиллярлар ҳар бир инсонда ўзига хосдир ва йирик шаҳардаги йўллар тизимидан ҳам мураккаброқ. Унинг айтишича, тизим бир қўлни қолган миллиард қўллар ичидан сониянинг учдан бир қисмидан қамроқ вақт ичида аниқлай олади.

Технология Гуандун вилоятининг баъзи кафелари ва ҳукумат муассасасаларининг жамоат ҳудудларида қўлланмоқда. Ҳозирда компания Гуанчжоу метроси оператори билан тизимни метрода қўллаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Компания раҳбарининг таъкидлашича, бундай технологиялар истиқболда нақд пуллар, банк карталари ва QR-кодлар ўрнини эгаллаши мумкин ва молия, жамоат транспорти ва жамоат хавфсизлиги каби соҳаларда кенг қўлланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда инсонни қўлидаги вена томирлари бўйича масофадан танувчи тизим ишлаб чиқилди