12:45 / 19.09.2019
3 290

Илон Маск технологиялар оламидаги энг ғайратли шахс деб топилди

Илон Маск технологиялар оламидаги энг ғайратли шахс деб топилди
Фото: Getty Images
АҚШнинг Hired HR-компанияси ўтказган сўров натижаларига кўра, Илон Маск технологиялар оламидаги энг ғайратли шахс деб топилди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Сўровнама якунида иккинчи ўринни Amazon асосчиси Жефф Безос, учинчи ўринни эса Microsoft раҳбари Сатья Наделла эгаллади. Facebook асосчиларидан бири ва компаниянинг раҳбари Марк Цукерберг бу рўйхатда тўртинчи, Alibaba вакили Жек Ма эса бешинчи бўлди.

Facebook’нинг бош операцион директори Шерил Сандберг, Netflix бош директори Рид Хастингс, YouTube раҳбари Сьюзан Войчицки, Google’даги биринчи аёл муҳандис ва Yahoo’нинг собиқ бош директори Марисса Майер ҳамда 23andM бош директори Энн Войчицки дастлабки кучли ўнликка кирган.

CNBC’нинг қайд этишича, Маскнинг сўровномада биринчи бўлишига унинг оммавийлиги сабаб бўлган. У бошқа IT-тадбиркорларга қараганда ижтимоий тармоқларда анча фаол, уларга нисбатан кўпроқ эътибор марказида бўлади ҳамда даврий равишда ўхшаши йўқ бўлган ташаббуслар билан чиқишлар қилади. Шунингдек, Маск доим муваффақият қозонаётган компанияларнинг раҳбари, инноватор ва кўп нарсаларни олдиндан ҳис қила оладиган инсон.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Илон Маск технологиялар оламидаги энг ғайратли шахс деб топилди