10 сентябрда Apple iPhone 11, 11 Pro ва 11 Pro Max тадқимотларини ўтказди. Ушбу сериянинг асосий ўзига хослиги камералар ишлашининг янгиланганлиги бўлди. Моделлар кенг бурчакли сенсорлар, шунингдек, теле-фото объективларга эга.
TechCrunch, The Verge ва Mashable журналистлари янги моделни синовдан ўтказиб, iPhone’нинг камерасини смартфонлар орасида энг яхши деб эътироф қилди. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.
Жумладан, TechCrunch муҳаррири Мэттью Панцаринонинг фикрича, iPhone 11’нинг «тунда тасвирга тушириш» функцияси жуда ажойиб, бунда кадрлар даражасининг батафсил ва ранг-баранглиги, реал ҳаётга яқинлиги ҳайратланарли.
Фото: Techcrunch
The Verge бош муҳаррири Нилай Пателнинг айтишича, «тунда тасвирга олиш режими» Pixel билан солиштирганда кадрни батафсил ва тўлиқ кўрсата олади. Pixel’даги суратлар анча драматик чиқади, лекин эътибор бериб қаралса, iPhone Pixel’да йўқолиб қоладиган нарсаларни сақлаб қолади.
Скриншот: Verge
Mashable’да ишловчи муаллиф Рэймонд Вонг эса Apple iPhone 11 Pro’га энг яхши уч камерали тизимни жорий қила олган. Унинг сўзларига кўра, бошқа смартфонлар шунга ўхшаш сенсорларга эга бўлиши мумкин, аммо «бир бутунлик»да бундай яхши ишлай олмайди. Энг зўр расмлар телефото-линзада хира ёруғлик бор ерларда олинади. Камера f/2.0 да нисбатан тезроқ апертурада ишлайди ва кўпроқ ёруғлик бера олади.
Фото: Mashable
Вонг iPhone 11 Pro’нинг рақобатчилардан устун жиҳати — дастурий ва қурилмавий таъминотнинг узвий эканлигида деб ҳисоблайди. Бу зумнинг турли сенсорлар орасида ҳам равон бўлишини таъминлайди.
iPhone 11’нинг нархи 699, Pro ва Pro Max’нинг нархлари эса мос равишда 999 ва 1099 АҚШ долларини ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди