07:07 / 21.09.2019
3 027

Huawei Google иловалари бўлмаган биринчи смартфонини тақдим қилди

Huawei Google иловалари бўлмаган биринчи смартфонини тақдим қилди
Huawei Google иловалари бўлмаган Mate 30 смартфонини тақдим қилди. Мобил телефонлар бозорида иккинчи ўринни эгаллаган компания АҚШ ҳукумати тақиқлари натижасида Google хизматларидан фойдалана олмайди. Mate 30 ва Mate 30 Pro телефонларининг тақдимоти Германияда бўлиб ўтди. Бу ҳақида Sof.uz хабар бермоқда.

Янги смартфонларда Google Play, Chrome ҳамда YouTube бўлмайди. Уларнинг ўрнига Huawei App Gallery интернет дўконини тақдим қилди. Бу илова Хитой бозорида аллақачон мавжуд. Компания ўзининг Huawei экотизими учун дастур яратувчиларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард доллар сарфламоқчи.

Янги смартфонлар ҳам Google’нинг Android тизимида ишлайди. Август ойининг бошида компания ўзининг Harmony OS тизимини тақдим қилганди.

Смартфонларда одатдаги овоз баландлатадиган тугмачалар йўқолди. Улар энди виртуалдир: қўнғироқ қилиш учун сиз экраннинг ён томонига икки марта босишингиз керак.

Тақдим этилган моделлардан бири янги авлод 5G тармоғини қўллаб-қувватлайди. Иккала қурилмада ҳам диагонали тахминан 6,6 дюйм бўлган экран мавжуд: бу ўтган ҳафтада тақдим этилган янги Apple - iPhone 11 Pro Max экранидан бироз каттароқ.

Юзни аниқлаш тизими ҳам такомиллашди: агар гаджет эгасидан ташқари кимдир экранга қараса, тизим хабарномалар таркибини яширади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Huawei Google иловалари бўлмаган биринчи смартфонини тақдим қилди