date
views 6 505

Facebook’нинг Ўзбекистонга алоқадор 250 гуруҳи саралаб чиқилди

Facebook’нинг Ўзбекистонга алоқадор 250 гуруҳи саралаб чиқилди

Facebook ижтимоий тармоғида фаолият юритаётган Ўзбекистонга алоқадор 250 та гуруҳ саралаб чиқилди ва уларнинг рўйхати «Potrebiteli.uz» сайтида чоп этилди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.

Рўйхатдан олди-сотди ва электрон савдо, чегирмалар, эълонлар, ижтимоий фаоллик, танишув, минтақалар ва ҳудудлар, фан ва таълим, мусиқа, кино, китоб ва мутолаа, гулчилик, мушуклар ва итлар, иш излаш, хоббилар, ноёб қизиқишлар, саёҳат, хорижий тиллар, гўзаллик ва косметика, рақс, ахборот технологиялари, пазандалик, спорт, маданият ва санъат, касблар, анонслар, болалар, маслаҳат ва фикрлар, соғлиқ ва тиббиёт, кўчмас мулк, автомобиллар ва ҳайдовчилар, хайрия, фотография, психология, юмор, умумий овқатланиш жойлари, таъмирлаш ва қурилиш, янгиликлар, почта, байрамлар ва тадбирларни ташкиллаштириш сингари турли мавзулардаги гуруҳлар жой олган.

Таъкидлаш лозимки, ушбу рўйхатдаги гуруҳларнинг аксарият қисми рус тилида юритилади ва ўз-ўзидан улардаги хабарлар ва муҳокамаларнинг аксарияти айнан рус тилида олиб борилади.

Фото: potrebiteli.uz / daryo
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook’нинг Ўзбекистонга алоқадор 250 гуруҳи саралаб чиқилди