3 082
ICTWEEK ҳафталиги доирасида мукофот жамғармаси қарийб 200 минг долларлик танлов ўтказилади
Бугун, 24 сентябрь куни, «ICTWEEK Uzbekistan – 2019» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига старт берилди. 24-27 сентябрь кунлари Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ўтказиладиган ушбу тадбирда халқаро АКТ компаниялари иштироки, кўргазмалар ташкиллаштириш кутиляпти. Шунингдек, турли йўналишларда танловлар ҳам ўтказилади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров бу ҳақида батафсил ахборот берди.
«ICTWEEK ҳафталиги доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилади. Жумладан, DIGITAL UZBEKISTAN форуми, «Инновацион технологиялар ва ШҲТнинг инновацион ривожланиши» форуми, «Softline Cybersecurity Day» конференцияси, ACER матбуот анжумани ҳамда бошқалар. Улар орасидан «Mgov Award» конференцияси – энг яхши мобил иловаларни яратиш танловини алоҳида айтиб ўтиш керак. Ўзбекистонда биринчи марта БАА ҳамкорлигида давлат мобил иловаларини ишлаб чиқиш бўйича дастурчилар ўртасида беллашув ўтказилади.
Танловнинг мақсади – ёшларнинг IT соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашдир. Ғолибларни фақат тақдирлаш билан кифояланмаймиз, балки уларнинг ишланмаларини давлат ташкилотларига реализация қилиш чоралари ҳам кўрилади. Мобил иловалар соғлиқни сақлаш, таълим, туризм, тадбиркорлик, транспорт ва логистика йўналишларини қамраб олади. Мусобақага 26 сентябрь куни «Ўзэкспомарказ» МКМда расмий старт берилади», - деди Олимжон Умаров.
Умаровнинг сўзларига кўра, танловнинг мукофот жамғармаси 170 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Биринчи ўрин 100 минг, иккинчи ўрин 50 минг, учинчи ўрин 20 минг АҚШ доллари билан мукофотланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди