Бунинг пулига учта «айфон беради: «Xiaomi» 108 Мп камерали смартфонини тақдим этди (видео)

  • 24 сентябрь 2019, 22:22
  • 1 627
  • Технология
  • Бунинг пулига учта «айфон беради: «Xiaomi» 108 Мп камерали смартфонини тақдим этди (видео)
    Фото: «Android Authority»
    «Xiaomi» компанияси 108 Мп камерали смартфонини тақдим этди. «Mi Mix Alpha» — сиз учратган смартфонлар орасида бунақаси бўлмагани аниқ.

    Хўш, смартфоннинг нимаси эътиборга лойиқ?

    Биринчидан, — смартфон корпусининг 180,6 фоизи (!) экрандан иборат. Фақат тепаси ва пастида озгина жой, ортидаги камера учун ажратилган вертикал линия экрандан холи, холос.
    Иккинчидан, «Mi Mix Alpha»нинг камераси бошқача: илк маротаба 108 Мп сенсорли камерани «Xiaomi» компанияси «Samsung» билан бирга яратди. Қўшимча камералари ҳам чаккимас: кенг бурчакли 20 мегапикселли ҳамда телеобъективли 12 мегапикселли камераси бор.
    Учинчидан, бу «Xiaomi»нинг илк 5G-смартфони.

    «Mi Mix Alpha» йил охиригача сотувга чиқарилиши айтилмоқда. Аммо адади чекланган. Нархи: 19 999 юань — 2 800 АҚШ доллари атрофида.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Бунинг пулига учта «айфон беради: «Xiaomi» 108 Мп камерали смартфонини тақдим этди (видео)