Фото: France 24
Facebook вакиллари Libra криптовалютасининг реал пуллар воситасида амалга оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда компания хатига таяниб Der Spiegel хабар берди, деб ёзади Daryo.
Facebook мутахассислари Libra’нинг айнан қайси шартлар бўйича реал пулларга тенглашишига ҳам ойдинлик киритган.
Уларнинг 50 фоизга тенг қисмини АҚШ доллари, 18 фоизини — евро, 14 фоизини — япон ени , 11 фоизини Британия фунти ташкил қилади. Libra’нинг яна 7 фоиз қисми Сингапур долларига ажратилади.
Экпертлар Libra’ни таъминловчи валюталар қаторида Хитой юанининг йўқлигига эътибор қаратган. Бу америкалик сенаторларнинг криптовалютага нисбатан муносабатига ижобий таъсир кўрсатиши тахмин қилинмоқда. Аввал Хитойнинг АҚШ молиявий иқлимига электрон воситалар орқали таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотир мавжуд эди.
Libra’нинг реал пуллар билан, хусусан, АҚШ доллари ва евро билан таъминоти уни Bitcoin ҳамда бошқа криптовалюталарга нисбатан мустаҳкамланишига олиб келади.
Шу сабабли Европа мамлакатларининг аксарияти Libra’нинг улар молиявий тизимларини бузиб юбориши мумкинлигидан хавотирга тушмоқда. Жумладан, Франция бутун Европа бўйлаб Facebook криптовалютасидан фойдаланилишига тақиқ қўйилишини истайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди