
Beeline “Сирли қўнғироқ” хизмати ҳақида хабар беради. Компания абонентлари исталган рақамга қўнғироқ қилганда ўз рақамларини яширишлари мумкин. Бунинг учун чақирилаётган абонент рақами олдига # белгисини қўйиб рақамни териш лозим. Масалан: #99890ХХХХХХХ
Хизмат махсус ёқиш ёки абонент тўловини талаб қилмайди. Хизматдан фойдаланишнинг дақиқаси $0,06. # орқали қўнғироқ амалга оширилганда тарификация асосий балансдан ҳисобланади. Тариф ёки акция бўйича тақдим этилган дақиқалар мавжуд бўлса, улар сарфланмайди. Хизмат ҳалқаро роумингда амал қилмайди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар