13:00 / 02.10.2019
2 631

Юз миллионлаб iPhone’ларни бузиш имкони топилди

Юз миллионлаб iPhone’ларни бузиш имкони топилди
Фото: «iPhones.ru»
Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис 2011 йилдан 2017 йилга қадар ишлаб чиқарилган, Apple А5’дан А11’гача бўлган процессорлар ўрнатилган барча турдаги iPhone’ларни бузиш мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради Дарё нашри.

Checkm8 номи остидаги қурилма Apple Bootrom тизимидаги нуқсондан фойдаланади. Бу iPhone юкланаётган вақтда ишга тушадиган дастлабки код ва у тизимга кириш имконини беради. Шу орқали Apple қурилмадаги компонентларни алмаштирмасдан туриб, нуқсонни бартараф эта олмайди.

«Эпик жейлбрейк: checkm8’ни тақдим этаман («шоҳ ва мот»), доимий ва тузатиб бўлмас Боотром эксплоити юз миллионлаб iOS-девайсларига ўрнатилган. iPhone ва iPad’нинг аксарият авлодида ушбу нуқсон бор: iPhone 4S (А5 чипли) дан тортиб iPhone 8 ва iPhone Х’гача», — деб ёзади axi0mX номи остида фойдаланувчи.

Бироқ нуқсондан фойдаланиш учун қурилмани ўчириб-ёқиш керак бўлади. Шу билан бирга checkm8 фойдаланувчининг шифрланган маълумотларига (Face ID ёки Touch ID) кириш имконини бермайди.

axi0mX’нинг ёзишича, бу каби нуқсондан фойдаланиб iOS-қурилмасини охирги марта ҳакер Жорж Хотц бузган. Бузишнинг бошқа барча усуллари операцион тизимдаги нуқсонларга боғлиқ бўлиб, уни операцион тизимни янгилаш билан бартараф этса бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Юз миллионлаб iPhone’ларни бузиш имкони топилди