Фото: Emma Kim via Getty Images
Олимлар смартфонларни кўз касалликларини кўз шифокори - офтальмологга мурожаат қилгунгача аниқлай оладиган қилдилар. Бу ҳақда Engadget порталига таяниб Kun.uz хабар берди.
Кўз касаллиги бор-йўқлигини Cradle (Computer Assisted Detector of Leukoria) мобил дастури ёрдамида текшириш мумкин. Дастурни iOS ва Android операцион тизимларида ишловчи смартфонларга юклаб олиш мумкин. Дастур катарактадан бошлаб ретинобластомагача бўлган кўз касалликларини аниқлаш учун смартфон камерасидан фойдаланади.
Дастур ҳар қандай ёшдаги одамда кўз касаллигини аниқлай олади, бироқ у кўпроқ болалар учун асқатади, чунки улар соғлиқларида муаммоларга дуч келганларини англамайдилар.
Дастурчилар дастурни кўз касаллигини аниқлашга 40 боланинг 53 минг суратида ўргатишди. Бу болалардан ярми кўз касалликларидан азият чеккан. Дастур 16 болада уларнинг кўз шифокорига мурожаат қилишидан ўртача 1,3 йил аввал кўз касаллиги борлигини аниқлай олган бўлса-да, дастурчилар Cradle офтальмолог ҳузурида малакавий кўрикдан ўтишнинг ўрнини боса олмаслигини ва фақатгина эҳтимолий муаммолардан огоҳлантиришда асқатишини таъкидлаб ўтганлар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди