Microsoft икки экранли смартфон — Surface Duo’ни тақдим этди

  • 05 октябрь 2019, 09:55
  • 973
  • Технология
  • Microsoft икки экранли смартфон — Surface Duo’ни тақдим этди
    Фото: GSMArena
    Microsoft компанияси икки экранли Surface Duo Android девайсини тақдим этди, деб хабар беради GSMArena.

    Китобча кўринишидаги аппарат — иккита алоҳида 5,6 дюймли панелдан иборат бўлиб, шарнир билан ўзаро боғланган. Экранни 360 даражага буклаб, алоҳида ёки битта дастурни бирданига иккала дисплейда ишлатиш мумкин. Энг қулай усули — экранни 90 даражага буриш ва иккинчи дисплейдан сенсорли экран сифатида фойдаланиш.

    Фото: GSMArena
    Маълумотларга кўра, қурилма Snapdragon 855 процессорида ишлайди ва фронтал камерага эга. Бундан бошқа унинг техник тавсифи ҳозирча маълум эмас, чунки айни вақтда унинг устида иш олиб борилмоқда.

    Фото: GSMArena

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Microsoft икки экранли смартфон — Surface Duo’ни тақдим этди