17:33 / 08.10.2019
4 256

Samsung’нинг илк буклама смартфони қанчалик чидамли ва унинг нархи қанча?

Samsung’нинг илк буклама смартфони қанчалик чидамли ва унинг нархи қанча?
Фото: Reuters
6 сентябь куни Samsung компанияси ўз ватани Кореяда илк марта эгилувчан смартфонларини тақдим этган эди. Баъзи техник носозликлар туфайли бир неча ойга кечиктирилган бу тақдимот харидорлар ва қизиқувчилар томонидан анча кутилгани аниқ эди.

Galaxy Fold тақдимоти: ким қандай кутиб олганди?
Reuters’нинг Samsung компанияси маълумотига таяниб хабар беришича, Кореяда бу телефон 2.398 миллион вонга (2 минг доллар атрофида)га баҳоланган.

Аслида, бу мобиль восита апрель ойидаёқ АҚШ бозорига кириб боришни режалаштирган, бироқ экран билан боғлиқ айрим муаммолар туфайли тақдимоти кечиктирилган эди.

Худди китоб сингари очилувчи бу моделнинг экрани букланмаган ҳолатда 18.54 сантиметрга тенг бўлади. Экраннинг ҳимояловчи ғилофидан ташқари ҳам букланувчи бурчагида алоҳида ҳимояловчи қатлами мавжуд.

Биринчи марта ушбу смартфон тест қилинганда ғарбий Сеул бўйлаб Sumsung расталарида компаниянинг мижозлари тўлиб кетган эди. Уларни янги смартфоннинг функциялари ва қулайликларига оид бир қатор саволлар қизиқтирган.

Sumsung компаниясининг Европа ҳудудидаги савдо бошлиғи Марк Ноттоннинг таъкидлашича, телефон ёпилганда экраннинг икки қатлами орасида жуда кичик очиқлик қолади ва натижада, турли чангларнинг экранга қўниши эҳтимоли йўқолади.

Қурилма экранининг катталиги унда бир вақтнинг ўзида 3та дастурни ишлатиш имконини беради. Экран ёпилгач эса, ташқи дисплей ҳолати ўз-ўзидан қайта тикланади.

Ташқи дисплей орқали ҳам одатий телефонда қилинадиган амалларни бажариш – хабар ёзиш, қўнғироқ қилиш, исталганча вақтни интернетда ўтказиш мумкин.

Фото: androidcentral.com
Кореяда илк марта сотувга чиққандаёқ одамлар Sumsung эгилувчан моделларига муносабат билдиришни бошлашган.
«Бу модель жуда қиммат: 2.4 миллион вон. Ақалли 2 миллион вон бўлганда ҳам тўғрироқ бўларди, менимча», деб мижозлардан бири нолиса, бошқаси телефоннинг қанчалик чидамлилиги, қўлда тутганда ўта эҳтиёткор бўлиш шарт ё шарт эмаслиги билан қизиқади.

Бу каби шубҳаларга қарамай дастлабки сотув куниданоқ дарҳол турли дўконларда биринчи 200 навбат банд қилиб бўлинган эди.
«Агар сиз ҳозир бу смартфон учун буюртма берсангиз, уни октябрнинг ўрталарида оласиз», – деган эди сентябрь ойининг бошида Sumsung`нинг Ҳонгдае шаҳридаги савдогарларидан бири.

Sumsung Galaxy Fold ва Huawei Mate Xни нима боғлаб туради?
Sumsung компанияси раҳбарининг сўзларига кўра, Galaxy Fold модели харидорларни турли функциялари билан ўзига жалб этяпти.

Фото: businessinsider.com
«Мен янги эгилувчан смартфонларни кўришдан хурсандман. У бир қанча техник қийинчиликларга қарамай янги мобиль категорияни очиб берди. Galaxy Fold ўзининг катта экрани ва кўтариб юришга қулайлиги билан кўпчиликка маъқул бўлди», – дейди Sumsung компаниясининг мобиль қурилмалар бўйича ходими Коҳ Донг-жин.

Бозор кузатувчиларининг фикрича эса, Sumsung’нинг эгилувчан моделдаги телефонлари Huawei компаниясига ҳам тезроқ ўзининг эгилувчан моделларини яратиши учун туртки бўлиши мумкин. Huawei ўзининг Mate X моделли эгилувчан телефонларини яратишни олдинроқ режалаштирган, бироқ бу АҚШ томонидан турли чекловлар қўйилиши туфайли кечиктирилган эди.

Huawei ходимининг сўзларига кўра, Mate X моделининг яратилаётгани ҳақиқатан бор гап ва компания айни пайтда Sumsung`нинг Galaxy Fold телефонлари билан бўлгани каби айрим техник носозликлар содир бўлмаслиги учун қўшимча тест ва синовлар ўтказиш зарурлиги ҳақида гапирмоқда.

Samsung ушбу янги қурилма билан 4G’нинг узоқ ҳукмронлигидан сўнг 5G’ни ишга туширишга киришган. 5G интернет тезлиги юқори бўлган давлатларда синовдан ўтказилмоқда. Буюк Британия, Германия ва Франция шулар жумласидан.

Эгилувчан смартфон чидамлими?
Galaxy Fold смартфонини синовдан ўтказишда Samsung унинг эгилувчанлиги реал фойдаланишда қанчага чидаб бериши мумкинлигини ҳам текширган. Бу жараёнда телефон 200 минг марта очиб ёпилди. Бу дегани, агар харидор бир кунда 100 марта телефон экранини очиб ёпса ҳам, бу смартфон унга 5 йилдан кам хизмат қилмайди.

Фото: businessinsider.com
Galaxy Fold АҚШ ва Россияга ҳам кириб келди
27 сентябрдан бошлаб АҚШда ҳам Samsung Galaxy Fold’нинг сотуви бошланди. Россия дўконларида эса 4 октябрдан сотувга чиққан янги модель 159 минг 990 рублга баҳоланган.

Кузатувчилар таъкидича, битта Galaxy Fold’нинг пулига 2та iPhone 11 сотиб олиш ва шунда ҳам маълум маблағни тежаб қолиш имкони бор. Албатта, бу янги моделнинг шунча маблағ ва шов-шувга сабаб бўлганига яраша ўзини оқлаши ёки технологиялар пойгасида ортда қолиб кетиши мумкинлигини ҳам вақт кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung’нинг илк буклама смартфони қанчалик чидамли ва унинг нархи қанча?