Android асосчиси телевизор пультига ўхшаш янги смартфон намойиш этди (видео)

  • 10 октябрь 2019, 16:32
  • 837
  • Технология
  • Android асосчиси телевизор пультига ўхшаш янги смартфон намойиш этди (видео)
    Фото: The Verge
    Android яратувчиларидан бири ва Essential компанияси асосчиси Энди Рубин (Andy Rubin) ўзининг Twitter’даги саҳифасида узунчоқ экранли смартфон намойиш этди, деб хабар берди Дарё.

    Унинг ташқи кўриниши смартфондан кўра кўпроқ телевизор пультига ўхшаб кетади.

    Фото: Twitter
    Essential вакили компания янги модел устида ишлаётгани, бу дастлабки синов босқичида янги қурилма эканлигини тасдиқлаган.

    2017 йилнинг май ойида Рубин ўзининг Essential Phone русумли илк смартфонини тақдим қилган эди. Ушбу смартфон ромсиз экрани ва магнит ёрдамида гаджетга бирикувчи қатор аксессуарлари билан ўзига хос эди.

    Суратдан кўринишича, смартфон интерфейси узунчоқ экранга мослашган. Смартфон корпусининг ўнг томонида овозни баландлатиш/пастлатиш ҳамда қурилмани ўчириб-ёқиш тугмачалари бор. Шунингдек, қурилманинг орқа панели ҳам кўрсатилган бўлиб, корпус қайси бурчакдан қаралишига кўра турли тусда товланувчи метариалдан ишланган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Android асосчиси телевизор пультига ўхшаш янги смартфон намойиш этди (видео)