Хитой жанговар учар ликопча яратди

  • 11 октябрь 2019, 11:58
  • 1 735
  • Технология
  • Хитой жанговар учар ликопча яратди
    Фото: «Argumenti»
    Хитойлик тиниб-тинчимагур конструкторлар бу мамлакатда хоҳлаган нарсасини ясаши мумкинлигини яна бир бор исботлашди: машҳур брендга тегишли кроссовкадан тортиб бутун бир учар ликопчагача. Ғайриоддий экспонат йирик «China Helicopter Exposition 2019» авиация кўргазмасида намойиш этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» ёзмоқда.

    Учар ликопча шаклига кўра «дисколет» деб номланиб, учувчи объектга эга. Жанговар ихтиронинг фотосуратлари Alert 5 номли фойдаланувчининг твиттерига жойланди.

    «Дисколет» соатига 650 километр тезлик билан ҳаракатлана олади. Тўғри, буни амалда кўрсатишмади. Ижтимоий тармоқларда бундай шаклдаги машина катта тезликда учиш у ёқда турсин, ҳавога кўтарилишига ҳам шубҳа билан қарашмоқда.

    Уфологларга машҳур НУЖ аппаратларини эслатувчи учар аппаратни яратишга турли мамлакатлар, жумладан, Европада ҳам уриниб кўришган. Гитлерчилар Германияси ҳам шунга ўхшаш машинани яратмоқчи бўлган: фақат уларнинг «ликопчаси» ердан сал кўтарилолган холос.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Хитой жанговар учар ликопча яратди