АҚШнинг Мэн штати университети тадқиқотчилари айни вақтда дунёдаги энг катта 3D-принтерни яратишди.
Янги 3D-принтер ўлчамлари бўйича аввал яратилган барча моделларни ортда қолдиради. Қурилма узунлиги 30 метр, баландлиги 3 метр ва эни 6,7 метр келадиган объектларни боса олади.
Тадқиқотчилар, шунингдек, уч ўлчовли босмада қўлланиши мумкин бўлган янги материалларни яратиш учун 20 млн доллар сармоя жалб қила олишган. Хусусан, 3D-босмада дастлабки материал сифатида Мэн штатида ўрмон кўплиги ва бу ишлаб чиқаришни арзонлаштириши сабабли ёғочни қўллаш таклиф қилинган.
Тадқиқотчилар янги принтерлари билан яқин орада бозорга чиқиб, буюртмалар олишни бошлашмоқчи. Улар қурилманинг имкониятларини намойиш қилиш мақсадида унда кичик кема корпусини босишган. Таъкидланишича, бу объект айни вақтгача 3D-принтерларда босилган дунёдаги энг катта объект ҳисобланади. Корпуснинг узунлиги 7 метрни, оғирлиги 2,2 тонна ташкил қилади ва уни босишга 72 соат талаб этилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади