2019 йилнинг 1 апрелидан 1 ноябрга қадар қарийб 29 млн мобиль қурилма UZIMEI тизимида рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошевга асосланиб, Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Вазир ўринбосари, шунингдек, мобиль қурилмалар IMEI кодларининг рўйхатга олиниши билан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари йиғилиб, телефонлар кузатилиши ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзларга ҳам изоҳ берди.
Йўлдошевнинг сўзларига кўра, янги тизимни жорий қилиш жараёнида вазирлик Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан UZIMEI тизимидан ҳамкорликда фойдаланиш бўйича идоралараро битим тузган.
«Қайси ҳолатда фуқарога нисбатан маълумот керак бўлганда, тизимнинг функцияларидан фойдаланиш тартиблари битимда кўрсатилган. Яъни оператор ўзи мустақил равишда бирор бир фуқарога тегишли бўлган шахсий маълумотларни учинчи шахсга беришга ҳаққи бўлмайди. Фақатгина Ички ишлар вазирлигининг битим доирасидаги, яъни регламент доирасидаги тартиблар бўйича маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилади», – деди Қаҳрамон Йўлдошев душанба куни матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишнинг биринчи босқичида – 1 апрелдан 1 ноябргача бўлган даврда фаол SIM-картаси бўлган барча мобиль қурилмалар автоматик UZIMEI тизимига киритилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди