13:27 / 05.11.2019
3 588

Facebook компанияси ўз логотипини ўзгартирди (видео)

Facebook компанияси ўз логотипини ўзгартирди (видео)
Фото: Vostock-photo
Facebook Inc. компанияси фойдаланувчилар уни Facebook ижтимоий тармоғи билан адаштирмасликлари учун ўз логотипини ўзгартиришга қарор қилди.

Таъкидланишича, ўз фаолиятини бир сервис – Facebook ижтимоий тармоғи сифатида бошлаган компания бугунги кунда фойдаланувчиларга бир қатор бошқа маҳсулотлар: Facebook Messenger, Instagram, WhatsApp, Oculus, Workplace, Portal ва Calibra дастурларини таклиф этади.

“Facebook қандай маҳсулотларни таклиф қилиши тушунарли бўлиши учун ўз белгимизни янгиламоқдамиз”, дейилган компания хабарида.

When I started Facebook 15 years ago, I had no idea it would eventually include Messenger, Instagram, WhatsApp, Oculus, Workplace and more. Many people don't know we build these products or that our teams often work together. But we believe people should, because it's important for people to know who's behind the products they use. Today we're introducing a new company logo to be clearer about the apps and technologies that come from Facebook. Here's what it'll look like when you start seeing it across our products.

Опубликовано Mark Zuckerberg Понедельник, 4 ноября 2019 г.

Компания асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг кўплаб одамлар Instagram, WhatsApp ва компаниянинг бошқа дастурлари кимга тегишли эканини билмайдилар. Янги логотип эса бу муаммони ҳал қилишга қаратилган.

Яқин кунларда янги логотип Instagram, WhatsApp ва компаниянинг бошқа дастурларида пайдо бўлади. Унда компания номи катта ҳафрлар билан ёзилади ва ҳар бир дастурга хос рангда бўлади. Мисол учун, Instagram’да янги логотипни дастурга кириш саҳифасида ва созланмалар менюсида кўриш мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook компанияси ўз логотипини ўзгартирди (видео)