Freedom House халқаро ноҳукумат ташкилоти дунё мамлакатларидаги интернет эркинлиги билан боғлиқ вазият тўғрисидаги тадқиқотини эълон қилди.
Рейтингга кўра, Ўзбекистон 100 баллдан 26 балл тўплади, бу ўтган йилги кўрсаткичдан атиги бир балл юқоридир.
Рейтингда мамлакатлар уч омил: интернетга киришга ҳукумат томонидан тўсиқ, цензура ва фойдаланувчи ҳуқуқининг бузилиши бўйича баҳоланди. Рейтингда бутун дунёдаги фойдаланувчиларнинг 87 фоизини қамраб олган 65 мамлакатдаги интернет эркинлиги баҳоланган. Ҳисоботда 2018 йил июндан 2019 йил майгача бўлган вазият таҳлил қилинган.
«Ўзбекистонда интернетда эркин фикр билдириш учун кичик макон пайдо бўлган бўлса-да, интернет қатъий назорат остида қолмоқда. Аксарият (аммо барча эмас) халқаро оммавий ахборот воситалари веб-сайтларига кириш тиклангани таҳсинга лойиқ, бу деярли 15 йиллик мустақил танқидий фикрларга тўсиқ қўйиш сиёсатига барҳам берилганини англатади», - дейилади ҳисоботда.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда интернет тезлиги нисбатан пастлигича қолмоқда. Абонентлар сифатсиз алоқа ва тез-тез узилишларга дуч келмоқда. Speedtest маълумотига кўра, 2019 йил май ҳолатига кенг полосали алоқа тезлиги 14,37 Мбит / сни ташкил этган (жаҳонда 131-ўрин) бўлса, мобиль кенг полосали алоқа тезлиги 9,77 Мбит / с бўлган (129-ўрин).
«Ўзбекистон ҳукумати интернетда фикр билдирганлик учун жазолашда кенг ваколатларга эга ва ижтимоий тармоқларни мунтазам назорат қилади», - дейилади тадқиқотда.
Ҳисоботда айтилишича, 65 мамлакатдан 33тасида интернет эркинлиги ёмонлашган. Бу борада энг ёмон кўрсаткич Судан ва Қозоғистонда қайд этилган. 16 мамлакатда кўрсаткич яхшиланган бўлиб, энг катта ўсиш Эфиопияда бўлган. АҚШда ҳам интернет эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашган. Хитой интернет эркинлигини бузиш бўйича қаторасига тўртинчи бор биринчи ўринда қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»