date

Facebook ўзининг электрон тўлов тизимини ишга туширди

Facebook ўзининг электрон тўлов тизимини ишга туширди
Фото: xaluan.com
Ҳозирча Facebook Pay фақат АҚШда ишлайди. Facebook компанияси ўз ижтимоий тармоғида, мессенжерида, Instagram ва WhatsApp иловасида ишлайдиган Facebook Pay электрон тўлов тизимини ишга туширди. Бу ҳақда компания блогида маълум қилинди.

Сервис АҚШда Facebook ва мессенжер учун ўйинлар ичида харид қилиш, тадбирлар учун чипталар сотиб олиш, фойдаланувчилар ўртасида пул ўтказиш ва хайрия мақсадларида пул йиғиш имконини беради. Компания кейинчалик унинг Instagram ва WhatsApp’да ҳам ишлашини таъминлашни режалаштирган.

Facebook Pay хизматини илова созламалари ёки ижтимоий тармоқ сайти орқали ишга тушириш мумкин. Тизим аксарият кредит ва дебет карталари ҳамда PayPal тизими билан ишлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Facebook ўзининг электрон тўлов тизимини ишга туширди