16:40 / 20.11.2019
3 651

Энди Coca-Cola идишлари океан чиқиндиларидан ясалади

Энди Coca-Cola идишлари океан чиқиндиларидан ясалади
Яқинда Coca-Cola корпорацияси океанга ташланган ахлат қутисидан бир нечта пластик идишлар ясашга қодир эканликларини эълон қилишди. Компаниянинг пресс-релизида айтилишича, океан чиқиндиларидан тайёрланган 300 та намуна идишлари ҳам озиқ-овқат ҳам ичимликлар учун қайта ишланган қадоқлар сифатида ишлатилишга мўлжалланган эди, дея хабар бермоқда Truth Theory.

Баёнотга кўра, бу компания озиқ-овқат ёки ичимликлар пакетларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун биринчи марта океан чиқиндиларини муваффақиятли қайта ишлаган. Бироқ, шиша бутунлай қайта ишланган пластмассадан тайёрланмаган, унинг таркибининг атиги 25 фоизи океандан. Шундай бўлса-да, компания ушбу ютуқли технология қайта ишлаш соҳасидаги олдинга қадам эканлигини айтади.

Coca-Cola Ғарбий Европа техник ва таъминот бўйича директори Бруно ван Гомпел: "Ривожланган қайта ишлаш технологиялари нафақат биз, балки саноат ва умуман жамият учун жуда фойдали. Буларнинг кўлами кенгайган сари, биз ишлатган барча пластмассалар қайтадан ишланиши, яна бир бор эмас, балки қайта-қайта ишлаб чиқаришимиз мумкинлигини кўрамиз.”

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Энди Coca-Cola идишлари океан чиқиндиларидан ясалади