Хитойда "Йил смартфони" эълон қилинди

  • 18 ноябрь 2019, 11:45
  • 909
  • Технология
  • Хитойда "Йил смартфони" эълон қилинди
    Фото: China Mobile
    Хитойнинг China Mobile мобил алоқа оператори ўзининг ҳар йиллик “Интеллектуал қурилмалар сифати ҳақида ҳисобот”ини эълон қилди. Ушбу ҳисоботда йилнинг энг яхши смартфонлари ҳам эълон қилинган. Таъкидланишича, кўпчилик кўрсаткичларга кўра Huawei Mate 30 қатори смартфонлари етакчилик қилган.

    Huawei Mate 30 Pro 5G смартфони 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи энг яхши мобил телефон учун мукофот олган. Бундан ташқари, қурилма ўйин ўйнаш имкониятлари учун ҳам 5 балл олган. Huawei Mate 30 Pro эса видео сифати ва уни таҳрирлаш имкониятлари учун энг юқори балл олган.

    China Mobile’да таъкидланишича, Mate 30 қаторининг муваффақияти Huawei Kirin 990 чипи, барқарор алоқа учун яхшиланган антенналар, кам электр истеъмоли ва иссиқликни яхши тарқатиши билан боғланган.

    Huawei Mate 30 Pro 5G смартфони iPhone 11 Pro Max, Oppo Reno Ace ва бошқа рақобатчи моделлардан устунроқ бўлган.

    Шунингдек, Huawei Mate 30 Pro смартфони 430 доллардан қимматроқ смартфонлар ўртасида 5 балл олган. China Mobile Conference ҳакамлари ушбу телефонни 2019 йилнинг энг яхши смартфони деб тан олишган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Хитойда "Йил смартфони" эълон қилинди