22:35 / 21.11.2019
3 478

Telegram асосчиси Павел Дуров фойдаланувчиларни WhatsAppʼдан воз кечишга чақирди

Telegram асосчиси Павел Дуров фойдаланувчиларни WhatsAppʼдан воз кечишга чақирди
Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров фойдаланувчиларни WhatsAppʼни ўчириб ташлашга чақирди. У буни унда хакерлик ҳужумлари эҳтимоли бор иловалар мавжудлиги билан изоҳлади. Дуров бу ҳақда ўз Telegram каналида ёзган.

“WhatsApp нафақат сизнинг хабарларингизни ҳимояламайди, балки ушбу илова “Троя оти” сифатида мессенжерга умуман алоқаси бўлмаган фотосуратлар ва хабарларни ҳам кузатиб боради”, - дея қайд этади у.

Бундан олдин ҳам Дуров WhatsAppʼни танқид қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Facebookʼга тегишли ушбу мессенжер махсус хизматлар билан ҳамкорлик қилади ва ўз фойдаланувчилари маълумотларини ҳимоя қила олмайди.

Financial Times ҳам WhatsAppʼнинг заиф жиҳатлари ҳақида ёзган эди. Хабар берилишича, ёвуз ниятли одамлар мессенжердаги камчилик ёрдамида смартфонга жосуслик дастурларини ўрнатишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram асосчиси Павел Дуров фойдаланувчиларни WhatsAppʼдан воз кечишга чақирди