3 818
Ўзбекистонликлар ҳам фойдаланиб кўрган Россиянинг FaceApp дастури АҚШ хавфсизлигига таҳдид солади
FaceApp "кексайтирган" АҚШ ва Россия президентлари / MT
Федерал Қидирув Бюросига (ФҚБ) кўра, Россияда ишлаб чиқарилган ҳар қандай илова дастур, шу жумладан расмларни қайта ишлашга мўлжалланган FaceApp ҳам АҚШ учун “эҳтимолий хавф” ҳисобланади.
ФҚБ Ню-Йорк штатидан сайланган сенатор Чак Шумернинг FaceApp илова дастурини текшириш кўриш ҳақидаги сўровига айнан шундай жавоб берган. Сенатор эса бу жавобни ўзининг Твиттердаги саҳифасида нашр қилди.
“Бу огоҳлантиришни оила ва дўстларга улашишга арзийди. Бу йил FaceApp дастурини миллионлаб одамлар кўчириб олгани учун мен ФҚБдан унинг хавфсиз ёки йўқлиги ҳақида сўрадим. Мана, яқиндагина ФҚБдан жавоб келди”, деб ёзган Шумер.
Сенатор нашр қилган жамвобда ФҚБ Россияда ишлаб чиқарилган ҳар қандай шу каби маҳсулотни “эҳтимолий аксилразведка таҳдиди” деб баҳолаши айтилган.
FaceApp дастурини Санкт-Петербургдаги Wireless Lab компанияси ишлаб чиққан бўлиб, унга “Яндекс”нинг собиқ ходими Ярослав Гончаров бошчилик қилади.
Ушбу илова дастур нейрон тармоқлар асосида ишлайб, киритилган фотосуратдаги юзни “кексайтиради” ёки “ёшартиради”, турли хил соч турмакларини “таққослайди”; шунингдек, фойдаланувчи бошқа жинсга мансуб бўлганида унинг эҳтимолий кўриниши “қандай бўлиши мумкинлигини” тахмин қилади.
Компаниянинг баёнотига кўра, гарчи асосий тадқиқот ва ишлаб чиқариш гуруҳи Россияда бўлса ҳам фойдаланувчилар киритган маълумотлар (яъни, расмлар) Россияга берилмайди, расмларнинг катта қисми булутли хизматларда қайта ишланади, кейин эса бутунлай ўчириб ташланади. Wireless Lab’нинг қўшимча қилишича, фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар учинчи шахсларга ҳам берилмайди.
Бир неча ой аввал, ёзнинг бошларида FaceApp илова дастури ўзбекистонликлар ичида ҳам кенг оммалашган, кўпчилик ижтимоий тармоқ фойдланувчилари “кексайган”, “ёшарган” суратларини ўз саҳифаларига жойлаштирган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди