10:50 / 20.12.2019
3 741

2019 йилнинг энг “қийин” пароллари номи маълум қилинди

2019 йилнинг энг “қийин” пароллари номи маълум қилинди
SplashData компанияси ҳар йилги энг осон пароллар 100 талигини тузиб чиқади. Компания бу йилги рўйхатни ҳам эълон қилди.

TJournal.ru маълумотларига кўра, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар очиқ маълумотлар базаларидаги 5 миллиондан ортиқ пароллар комбинацияларини таҳлил қилиб чиқишган.

Худди ўтган йилгидек бу йил ҳам “123456” пароли биринчи ўринда.
Шунингдек, ушбу рўйхатга “1q2w3e4r ”, “qwertyuiop”, “555555”, “lovely”, “7777777”, “888888 ”, “dragon” каби “янги номлар” пайдо бўлган.

SplashData версиясига кўра, 2019 йилнинг энг осон пароллари дастлабки ўнталиги:
123456 (ўтган йилга нисбатан ўрнини ўзгартирмаган)
123456789 (+1)
qwerty (+6)
password (-2)
1234567 (+2)
12345678 (-2)
12345 (-2)
iloveyou (+2)
111111 (-3)
123123 (+7)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2019 йилнинг энг “қийин” пароллари номи маълум қилинди